date

Ямалнинг 10-рақамли футболкаси "Барселона"га пул “ёмғир”ини ёғдирди

Ямалнинг 10-рақамли футболкаси "Барселона"га пул “ёмғир”ини ёғдирди
Каталония клуби тарихидаги энг ёш юлдузлардан бири — Ламин Ямал жамоа учун нафақат майдонда, балки тижорат соҳасида ҳам ажойиб натижалар қайд этмоқда. “Барселона”нинг расман маълум қилишича, Ямалнинг 10-рақамли янги футболкалари мана бир кундаёқ сотувда портлашга сабаб бўлди.

Маълумотларга кўра, 16 июль куни Ямалнинг келаси мавсумдаги рақами – “ўн” деб эълон қилинганидан сўнг, жаҳон бўйлаб унинг номини ўз ичига олган 70 минг дона футболка сотилган. Бу ўта қисқа вақтда клуб тарихидаги энг муваффақиятли либос сотувларидан бирига айланди.

Тахминий ҳисоб-китобларга қараганда, бир кун ичидаги фойда 10 миллион еврони ташкил қилган. Аниқ сонлар яқин кунларда расман эълон қилиниши кутилмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу либослар дунё бўйича 170 та давлатда сотилган. Бу Ямалнинг оммавий қувватга эга футболчига айланганини яққол намоён этмоқда.

Каталония клуби тарихидаги “10” рақами алоҳида рамзга эга. Унга илгари Лионель Месси, Роналдиньо каби афсонавий футболчилар эгалик қилган. Энди эса бу шарафли рақам ёш дарғазаб Ламин Ямалга топширилди. Клуб ва унинг мухлислари бу қарор ортидан катта келажакни кутмоқда.

Футболчилик фаолиятида эндигина юксалиш йўлига кирган Ямал бу натижалар билан ишончни оқлаётганини намоён қилмоқда. Унга бўлган қизиқиш нафақат Испанияда, балки халқаро даражада ҳам ортиб бормоқда.

Мухлислар эса бу рақам ортидаги юрак, ҳаракат ва иродани ҳар бир ўйинда кўришни орзу қилаётгани аниқ. Ямал ва “Барса” учун эса бу ҳали фақат бошланиши.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ямалнинг 10-рақамли футболкаси "Барселона"га пул “ёмғир”ини ёғдирди