
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган MGM Arena мажмуасида PBC промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган профессионал бокс кечаси ўз ниҳоясига етди.
Кечанинг асосий тўқнашуви ярим ўрта вазн тоифасида бўлиб ўтди. Унда Америка вакили, WBC йўналиши чемпиони Марио Барриос ҳамда турли вазн тоифаларида жаҳон чемпиони бўлган, 46 ёшли афсонавий филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо ўзаро тўқнашди.
12 раундлик жангда икки жангчи ҳам охиригача курашди. Ҳакамлар баҳолашига кўра, жанг дуранг билан якунланди. Уларнинг бири 115:113 ҳисобида Барриосга устунлик берган бўлса, қолган иккиси 114:114 тенгликни қайд этди.
Шу натижада, чемпионлик камари Марио Барриосда қоладиган бўлди.
Мазкур дуранг Мэнни Пакьяонинг профессионал фаолиятидаги 73-жанги бўлиб, у учун учинчи дуранг ҳисобланади. Унинг умумий натижаси: 62 ғалаба, 8 мағлубият ва 3 дуранг.
30 ёшли Марио Барриоснинг натижаси эса 29 ғалаба, 2 мағлубият ва 2 дурангни ташкил этмоқда.
Қизиқарли томони шундаки, ушбу вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳрам Ғиёсов WBA камари учун мажбурий даъвогар сифатида қайд этилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар