
Португалиянинг "Бенфика" клуби Европадаги энг йирик стадионга эга бўлиши мумкин, деб The Sun хабар берди. Манба маълумотига кўра, клуб раҳбариятининг айрим аъзолари 120 минг томошабинга мўлжалланган янги футбол аренаси қурилишини таклиф қилмоқда. Ҳозирда "Бенфика" менежерлари жамоанинг ҳозирги "Эстадио да Луш" стадионида ўринларни кўпайтириш йўлларини ҳам ўрганмоқда.
"Бенфика" аллақачон дунёдаги машҳур "Популоус" архитектура бюроси билан маслаҳатлашувларни бошлади. Ушбу бюро "Тоттенхэм" стадионини реконструкция қилишда ҳам иштирок этган.
Айни пайтда "Бенфика"нинг асосий стадиони — "Эстадио да Луш" — 68 минг мухлисни қабул қила олади. Европа қитъасидаги энг катта футбол аренаси бугунги кунда "Барселона" жамоасининг "Камп Ноу" стадиони бўлиб, у 99 мингга яқин томошабинга мўлжалланган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар