
Шу йилнинг 20 декабрь куни Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (AIBA) йилнинг энг зўр боксчиси тақдимот маросимини ўтказади, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
Айни пайтда ушбу номга даъвогар боксчини аниқлаш учун овоз бериш жараёни кечмоқда.
“Йилнинг энг зўр боксчиси” номинациясида 3 нафар боксчи номи қўйилган: Ғолибликка ХХXI ёзги Олимпия ўйинлари чемпионлари ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов, кубалик Робейси Рамирес ва қозоғистонлик Данияр Елеуссинов даъвогарлик қилмоқда.
Айни вақтда Ўзбекистон вакили 56 фоиз билан биринчи, Қозоғистон ва Куба вакиллари эса 33 ва 11 фоиз билан иккинчи ва учинчи бўлиб турибди.

Твиттер фойдаланувчилари ташкилотнинг твиттердаги саҳифаси орқали ушбу сўровномада иштирок этиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар