Бразилиялик машҳур собиқ футболчи Ривалдо Ламин Ямалнинг охирги пайтлардаги зиёфати ва атрофида юзага келган можаролар ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг таъкидлашича, ёш иқтидор эгаси медиа майдонидаги шов-шув ва тортишувлардан узоқ бўлиши лозим.
Ривалдо Ямал ҳақида гапирар экан, “Ламин ақлли ва пухта фикрлайдиган йигит. У келажакда турли можаролар ва ўз фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай вазиятга яна бир бор жиддий ёндашиши керак. Ҳар бир қадамни пухта ўйлаб, натижалар ҳақида ўйлаш зарур,” — дея таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Ямал ақл билан иш тутади ва бугунги замоннинг барча талабларини яхши англайди. У доим омманинг диққат марказида ва ҳар бир хатти-ҳаракатидан хабардор бўлиш керак. “Биз унинг чиройли ўйини ва майдондаги юксак маҳорати ҳақида гапиришни истаймиз. Барча мухлислар унинг янада порлашини, муваффақиятлар сари интилишини ва ёмон овозалардан олис юришини тилайди”, — деди Ривалдо.
Маълумот учун, “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа футболчиларига бир нечта янги чекловлар қўйди. Бу қарор, айнан Ямалнинг туғилган куни муносабати билан уюштирилган зиёфат ва унинг атрофида пайдо бўлган можаролар сабаб қабул қилингани айтилмоқда.
Мухлислар эса, Ламин Ямал ўз карьерасида қандай йўналиш танлашини, келажакда қандай муваффақиятларга эришишини катта қизиқиш билан кузатишмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!