date

Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга қарши яна майдонга чиқади

Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга қарши яна майдонга чиқади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига жиддий ва мақсадли тайёргарлик кўрмоқда. Бу сафар терма жамоа ўз имкониятларини энг кучли рақибларга қарши синовдан ўтказади.

Championat.asia сайти тарқатган маълумотга кўра, ноябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон футболида катта из қолдирган Уругвайга қарши икки бор ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Қайд этиш жоизки, Уругвай терма жамоаси ўз тарихида 1930 ва 1950 йилларда Жаҳон чемпионатида зафар қучган, футбол оламида ўз ўрнига эга бўлган нуфузли жамоа ҳисобланади.

Мазкур ўртоқлик учрашувларининг бири Тошкентда, яъни ўз уйимизда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Иккинчи беллашув эса Осиё қитъасида ташкил этилади. Бу икки учрашув орқали миллий жамоа ўз салоҳиятини яна бир бор халқаро миқёсда намоён этиш имкониятига эга бўлади.

Маълумот учун, Ўзбекистон илгари икки марта Уругвайга қарши тўп сурган ва ҳар икки баҳсда ҳам 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Биринчи тарихий тўқнашув 2018 йил Монтевидеода, иккинчи учрашув эса 2019 йилда Хитойда бўлиб ўтган.

Мухлислар эса, бу сафарги учрашувларда миллий жамоамиз қандай натижа кўрсатишини катта ҳаяжон ва қизиқиш билан кутишмоқда. Жаҳон чемпионати олдидан бундай кучли рақиблар билан баҳс олиб бориш, шубҳасиз, футболчилар учун катта тажриба мактаби бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга қарши яна майдонга чиқади