date

Қиморга пул тикишда айбланган Лукас Пакета умрбод жазодан омон қолди

Қиморга пул тикишда айбланган Лукас Пакета умрбод жазодан омон қолди

Бразилия миллий терма жамоаси ва “Вест Хэм” клуби етакчиларидан бири Лукас Пакета ўз футболчилик фаолиятидаги энг жиддий хавфдан омон қолди. Охирги икки йил мобайнида у бир қатор Премьер-лига ўйинларида, хусусан, “Лестер”, “Астон Вилла”, “Лидс Юнайтед” ва “Борнмут”га қарши беллашувларда атайин сариқ карточка олиш ва қимор ўйинларига пул тикишда айбланиб келган эди.

Пакетага нисбатан жуда оғир санкциялар, ҳатто умрбод дисквалификация таҳдиди қўйилган эди. Аммо сўнгги маълумотларга кўра, бразилиялик ярим ҳимоячидан барча айбловлар олиб ташланди ва у расман оқлангани эълон қилинди, деб хабар беради TBR Football.

Ушбу вазият атрофидаги барча шов-шувлар ва текширувлар “Манчестер Сити” клубининг Пакетани трансфер қилиш режаларини ҳам узоқ вақтга тўхтатиб қўйганди. Аслида, “шаҳарликлар” 2023 йилда футболчини 92 миллион еврога харид қилиш бўйича келишиб олган, аммо айбловлар сабабли бу битим амалга ошмай қолганди.

Энди эса, Пакетанинг исми яна "Манчестер Сити" билан аталмоқда. Манчестерликлар 27 ёшли футболчини таркибга қўшиш имкониятини яна ўрганишни бошлади. Фақат бу сафар трансфер нархи анча паст бўлиши кутилмоқда, чунки унинг бозор қиймати 28 миллион еврога баҳоланмоқда.

Пакета ўтган мавсумда “Вест Хэм” сафида 36 та учрашувда қатнашиб, бешта гол ва кўплаб муҳим ҳаракатлар билан жамоага ёрдам берди. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси яна икки йилга мўлжалланган.

Лукас Пакета миллий жамоа сафида 55 марта майдонга тушган ва ўз ўйини билан мураббийлар ва мухлислар ишончини қозонган футболчи ҳисобланади.

Бу воқеалардан сўнг футбол оламида Лукас Пакетанинг келажакдаги йўли, унинг янги клубдаги имкониятлари ва қандай натижалар қайд этиши катта қизиқиш уйғотмоқда. Барча эътибор энди унинг янги трансферига қаратилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қиморга пул тикишда айбланган Лукас Пакета умрбод жазодан омон қолди