date

Енгилмас боксчи Жервонта боксдан кетмоқчи

Енгилмас боксчи Жервонта боксдан кетмоқчи

Профессионал бокс оламида кутилмаган янгилик: америкалик маҳоратли боксчи Жервонта Девис фаолиятини якунлаш ниятида. У бу қарорни боксдан чарчагани ва руҳий туғри вақт келгани билан изоҳлаган. Бу ҳақда машҳур бокс инсайдери Рик Глейзер Х (собиқ Twitter) саҳифасида маълум қилди.

“Ишончли манбаларга кўра, Балтиморнинг энг таниқли боксчиларидан бири — Жервонта Девис профессионал рингни тарк этишга қарор қилган. У энди жангларда қатнашмайди”, — дея ёзади Глейзер.

Жервонта Девис 30 ёшда бўлиб, 30 та ғалаба ва битта дурранг натижаси билан дунё боксининг энг кучли ва мағлуб этилмаган спортчиларидан бири саналади. У 28 та жангни нокаут билан якунлаган.

Унинг сўнгги жанг 2025 йил 1 март куни Ламонт Роачга қарши бўлиб ўтди ва у дурранг билан якунланган эди. Бу натижа кутилмаган бўлса-да, Девиснинг юксак нуфузига жиддий таъсир қилмади.

Бокс муҳитида ушбу қарор катта шов-шувларга сабаб бўлди. Мухлислар унинг қайта рингга қайтишини орзу қилмоқда, лекин ҳозирча Девисдан расмий баёнот берилмади.

Кўплаб экспертлар бундай қарорлар ортида руҳий чарчоқ, шахсий ҳаётдаги ўзгаришлар ва келажак режалар ётади, деб ҳисоблашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Енгилмас боксчи Жервонта боксдан кетмоқчи