date

“Пахтакор”нинг собиқ бош мураббийи Саудия клубини бошқаради

“Пахтакор”нинг собиқ бош мураббийи Саудия клубини бошқаради

Саудия Арабистонининг “Ал Оруба” жамоаси янги бош мураббий сифатида тажрибали мутахассис Славче Войнескини тайинлади. Бу ҳақда клубнинг расмий ахборот хизмати орқали маълум қилинди.

Маълум қилинишича, шимолий македониялик мураббий Саудия жамоаси билан расман ҳамкорликни бошлади. Унинг янги жамоа олдида қандай мақсад ва вазифалар қўйилгани ҳозирча ошкор қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Славче Войнески 2022 йилнинг 10 январида Ўзбекистоннинг етакчи клубларидан бири бўлган “Пахтакор” бош мураббийи лавозимига тайинланган ва 6 июлга қадар ушбу вазифани бажарган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Пахтакор”нинг собиқ бош мураббийи Саудия клубини бошқаради