
“Манчестер Сити”нинг ёш ва иқтидорли футболчиси — Клаудио Эчеверри жамоани тарк этиши мумкин. 19 ёшли аргентиналик ярим ҳимоячига Европанинг бир нечта клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Футбол инсайдери Николо Скиранинг маълум қилишича, Эчеверрининг хизматларига “Рома” ва “Жирона” даъвогарлик қилмоқда. Манбага кўра, футболчи шахсан Италияга йўл олишни хоҳламоқда, бироқ “Сити” уни “Жирона”га ижара асосида юборишни мақсад қилган. Ҳозирда томонлар музокаралар олиб бормоқда.
Маълумот учун, Клаудио Эчеверри “Манчестер Сити”га 2024 йил бошида “Ривер Плейт” клубидан сотиб олинган эди. Аммо у жамоага фақат 2025 йилнинг январь ойида қўшилди. Шу вақт мобайнида у “шаҳарликлар” сафида 3та учрашувда иштирок этди ва бир бор дарвозага гол ура олди.
Ёш бўлишига қарамасдан, Эчеверрига қизиқиш кучаймоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!