date

Сон Хён Мин “Тоттенхэм”дан кетди, манзил — АҚШ клуби

Сон Хён Мин “Тоттенхэм”дан кетди, манзил — АҚШ клуби

Жанубий Корея футболи юлдузи, тажрибали ва маҳоратли ҳужумкор футболчи Сон Хён Мин фаолиятидаги янги саҳифани очмоқда. Эътиборлиси, унинг кейинги манзили ҳам маълум бўлди. Таниқли спорт журналисти, инсайдер Фабрицио Романо тарқатган сўнгги маълумотларга қараганда, АҚШнинг "Лос-Анжелес" (LAFC) клуби ва Англиянинг "Тоттенхэм" жамоаси ўртасида тўлиқ оғзаки келишувга эришилган.

Журналистнинг таъкидлашича, барча иштирокчи томонлар — футболчи, икки клуб ва агентлар ҳозирда шартномани расман имзолаш босқичига етиб келган. Келишув яқин кунларда расмийлаштирилиши кутилмоқда.

Ишончли манбаларга кўра, "Тоттенхэм" мазкур трансфер орқали камида 15 миллион евро миқдорида даромад олади. Бу ҳам клуб, ҳам футболчи учун янги имкониятлар эшигини очиши мумкин.

Маълумот учун, Сон Хён Мин сўнгги 10 йил мобайнида "Тоттенхэм" сафида тўп сурди ва бу вақт ичида 400 дан зиёд расмий учрашувларда майдонга тушди. У ўзининг юқори самарадорлиги, жамоавий ўйинга қўшган ҳиссаси ва садоқати билан клуб тарихидаги энг яхши легионерлардан бири сифатида мухлислар хотирасида қолди.

Айни пайтда, Сон ўзининг янги клуби — "Лос-Анжелес" билан барча расмий ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнини кутмоқда. Унинг "Тоттенхэм" жамоаси билан Англияга қайтмагани ҳам шу жараён билан боғлиқ.

Футбол экспертлари ва мухлислар бу трансферни футболчи фаолиятидаги янги босқич сифатида баҳоламоқда. Соннинг МЛСдаги фаолияти қандай кечиши, у янги муҳитга қанчалик мослашиши ва янги клуби сафида қандай натижалар қайд этиши катта қизиқиш уйғотмоқда.

Соннинг кетиши "Тоттенхэм" жамоаси учун ҳам янги бир даврнинг бошланиши бўлиши мумкин. Унга ўринбосар топиш ва жамоа тактик созлашувларини қайта кўриб чиқишга тўғри келади. Бир нарса аниқ — бу трансфер нафақат клублар, балки глобал футбол мухлислари диққат марказида бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сон Хён Мин “Тоттенхэм”дан кетди, манзил — АҚШ клуби