date

Иван Бошкович "Навбаҳор"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдирди

Иван Бошкович "Навбаҳор"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдирди

Суперлига 17-тури доирасидаги қизғин ва шиддатли баҳслардан бири — “Навбаҳор” ва “Сўғдиёна” жамоалари ўртасида кечди. Наманганда бўлиб ўтган беллашувда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Мазкур учрашувдан сўнг “Сўғдиёна” клуби бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзининг батафсил таассуротлари билан ўртоқлашди.

Тажрибали мутахассиснинг таъкидлашича, бугунги беллашув кўпчилик мухлислар учун томошабоп ва мазмунли тарзда ўтди. Унга кўра, жамоа айрим эпизодларда секин ҳаракат қилган, аммо бу ҳолатнинг аниқ сабаби ҳозирча номаълум. Ушбу нуқсонларни таҳлил қилиш ва улар устида ишлаш мураббийлар штаби учун устувор вазифа бўлиб қолмоқда.

"Ўйиннинг илк дақиқаларида ҳаракатимиз бироз тартибсиз кўриниш олди, бироқ кейинроқ жамоа ўз ўйинини топди ва анча сифатли футбол намойиш этди", — деди Бошкович. Шунингдек, у иккинчи таймда жамоаси кўпроқ тўп назоратига эга бўлганини ва рақибнинг кучли томонларига қарши муносиб ўйин кўрсатганини таъкидлади.

Мутахассиснинг фикрича, "Навбаҳор"нинг қанотдаги тезкор ва хавфли ҳаракатларига қарши ҳимояда олдиндан тайёргарлик кўрилган ва бу ўз самарасини берган. Наманганда меҳмон сифатида ўйнаш қийин бўлишига қарамасдан, жамоа охиригача курашиб, руҳан мустаҳкамликни сақлаб қолган.

Олдинги турдаги "Насаф"га қарши учрашувда мағлуб бўлган жамоа бу сафар дуранг билан чекланди. Бошкович бу ҳақда шундай деди: "Биринчи даврадаги ҳолатимиз билан солиштирганда, ҳозирда анча ўсиш бор. Таркибимизда иқтидорли футболчилар етарли ва асосий муаммо вазиятларни голга айлантира олмаётганимизда. Бу борада албатта ишлар давом эттирилади."

Жамоа катта даражада Люпчо Дориевга суянаётгани ҳақидаги саволга жавобан бош мураббий унинг ролини инкор этмаслигини айтди. “Албатта, Дориев каби юқори сифатга эга футболчи ҳар қандай жамоа учун бойлик ҳисобланади. У чемпионатнинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлиши мумкин. Аммо жамоада ундан ташқари ҳам 10 нафар футболчи бор ва ҳар бири ўз вазифасига эга”, — деди у.

Шунингдек, янги келган футболчилар ҳақида сўралганда, Бошкович улар ҳали жамоага тўлиқ мослашмаганини, бироқ тез орада ўзларини намоён этишларига ишонча билдирди: “Талабларим доим юқори, лекин мен бу футболчилардан келгуси 3-4 ўйинда кучли ўйин кутаяпман. Машғулотларда жиддий иш олиб боришаяпти.”

Иван Бошкович ўз чиқишини якунлар экан, олдиндаги 13 турда бор имкониятни ишга солиб, максимал даражада очко жамғаришга интилишларини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳақиқий натижа чемпионат якунида кўринади ва бу жамоанинг саъй-ҳаракатлари билан боғлиқ бўлади.

Мухлислар эса жамоанинг кейинги тақдири ва натижаларини катта қизиқиш билан кузатишда давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Иван Бошкович "Навбаҳор"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдирди