Жаҳон футбол жамоатчилиги йилнинг энг яхши посбони аниқланишига тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар беради francefootball.fr. 2019 йилдан буён анъанавий тарзда топшириб келинаётган Лев Яшин номидаги нуфузли мукофот бу йил ҳам турли мамлакатларнинг энг маҳоратли ва ишончли дарвозабонлари ўртасида тантанали тарзда тақдим этилади.
Ушбу соврин УEФА, "France Football" ва "L’Equipe" каби етакчи футбол медиа агентликлари томонидан тақдим қилинади ва дунё бўйлаб футбол ихлосмандлари орасида катта нуфузга эга. Бу йилги мукофот учун асосий даъвогарлар сафида футбол оламининг энг ишончли посбонлари бор:
— Алиссон (“Ливерпуль”)
— Яссин Буну (“Ал Ҳилол”)
— Люка Шевалье (“Лилль”)
— Тибо Куртуа (“Реал”)
— Жанлуижи Доннарумма (ПСЖ)
— Эмилиано Мартинес (“Астон Вилла”)
— Ян Облак (“Атлетико”)
— Давид Райя (“Арсенал”)
— Матс Селс (“Ноттингем Форест”)
— Ян Зоммер (“Интер”)
Ҳар бир номзод йил давомида ўз клуби ва терма жамоасидаги ишончли ҳаракатлари, драматик сейвлари ва муваффақиятли натижалари билан мукофотга муносиб, деб ҳисобланмоқда. Уларнинг майдондаги хато қилмас онлари, қаҳрамонлик кўрсатган ўйинлари футбол мухлислари ва мутахассислар томонидан алоҳида эътироф этилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили мазкур нуфузли соврин Аргентина терма жамоаси ва “Астон Вилла” посбони Эмилиано Мартинесга топширилган эди. Бу йилги тақдирлаш маросими 22 сентябрь куни Париждаги машҳур Шатле театрида ўтказилиши режалаштирилган.
Янги мавсумда қайси посбон тарихга кириши ва Лев Яшин номидаги энг қимматли совринни қўлга киритиши барча футбол ишқибозларини қизиқаётган асосий саволга айланди. Катта интрига ва жиддий рақобат қаршисида — энг муносиб ном эълон қилинади!
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!