Конференциялар лигаси саралашидан ўрин олган "Викинг" - "Истанбул Башакшеҳир" клублари ўртасидаги беллашувда Туркия клуби 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Сандер Свендсен ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Денис Туруч ҳисобни тенглаштирди. Икки дақиқа олдин эса миллий терма жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомуродов захирадан ўйинга қўшилган эди.
Шунингдек, учрашувнинг 79-дақиқасида Кристофер Опери жамоасини олдинга олиб чиқди. Ушбу гол эса ўйин тақдирини ҳал қилди. Бундан ташқари, сўнгги дақиқаларда Норвегия клуби ҳисобни тенглаштирган ҳам эди. Бироқ, гол инобатга олинмади. Шундан сўнг эса истанбулликлар учинчи голни ҳам урди.
Маълумот ўрнида, жавоб беллашуви 13 август куни Туркияда бўлиб ўтади. Мазкур тўқнашув эса соат 21:00 да старт олиши режалаштирилган.
"Викинг" - "Истанбул Башакшеҳир" 1:3
Голлар: Сандер Свендсен (2) - Дениз Туруч (60), Кристофер Опери (79), Дави Зельке (90).
"Викинг": Кристофер Классон, Хенрик Хегхеим, Хенрик Фалченер, Андреас Бартелсен, Сондре Бьоршол (Кристофер Хауген, 62), Кристофер Аскилдсен (Симен Квиа-Эгеског 67), Жо Белл, Рубен Айте (Якоб Хансен, 80), Сандер Свендсен (Николас Дагостино, 80), Ветон Бериша (Эдвин Аустбё, 62), Златко Трипич.
"Истанбул Башакшеҳир": Муҳаммад Сенгезер, Онур Булут, Лео Дуарте, Оссейну Ба, Кристофер Опери, Омер Шаҳинер (Умут Гюнеш, 78), Берат Оздемир, Мигель Креспо (Омер Беяз, 78), Юсуф Сари (Дениз Туруч, 17), Нуно Да Коста (Дави Зельке, 59), Иван Брнич (Элдор Шомуродов, 59).
Огоҳлантириш: Кристофер Хауген (80) - Муҳаммад Сенгезер (65).
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!