Англия футболи тарихида катта из қолдирган ва илк бор бир мавсумдаёқ Англия кубоги ҳамда Суперкубогини қўлга киритишга муваффақ бўлган “Кристал Пэлас” жамоасида ёзги трансферлар ойнаси якунланишидан олдин катта ўзгаришлар кутилаяпти. Жамоанинг ҳақиқий етакчиси, сардори ва ҳимоядаги ишончли устуни бўлган Марк Гехи яқин орада клуб билан хайрлашиши мумкин.
Клуб президенти Стив Пэришнинг таъкидлашича, бу қарорга келишга асосий сабаблардан бири — футболчининг шартномаси тугаб қолишига озгина вақт қолгани. Унинг сўзларига кўра, 25 ёшли ҳимоячи билан янги келишув имзоланмаса, клуб уни трансферга қўйишга мажбур бўлади.
Эслатиб ўтамиз, “Кристал Пэлас” ўтган ёзда “Ньюкасл” клубидан келган жиддий таклифларни рад этганди. Шундан сўнг ҳам Марк жамоанинг асосий қисмидан ўрин олиб, Суперкубокда “Ливерпуль” устидан қозонилган ғалабада муҳим роль ўйнади. Бироқ Пэришнинг айтишича, бу гал вазият бошқача — вақт улар томонда эмас.
— Биз бунга тайёр бўлишимиз керак. Чунки шундай даражадаги футболчиларни бепул қўйиб юбориш — молиявий жиҳатдан катта йўқотиш. Ўтган ёз Йоаким Андерсон “Фулхэм”га кетганида иккаласини ҳам йўқотишни хохламадик. Аммо бу сафар шартнома масаласини ҳал қилиш ёки бошқа йўл топиш лозим, — деди Пэриш The Guardian нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, январ ойида ҳам Гехига қизиқиш билдирган клублар бўлган, аммо ўша вақтда “Кристал Пэлас” уни сотиш ниятида эмас эди. Ҳозир эса вазият ўзгарган ва келгуси ҳафталарда унинг тақдири аниқ бўлиши кутилмоқда.
Мухлислар учун энг оғир масала — клубнинг сардори кетиши жамоанинг ички муҳити ва майдондаги ўйинига қандай таъсир кўрсатиши. Шубҳасиз, Гехининг трансфери клуб тарихидаги муҳим воқеалардан бири бўлиб қолади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!