"Андижон"нинг ОЧЛ 2 гуруҳ босқичидаги рақиблари аниқ бўлди

"Андижон"нинг ОЧЛ 2 гуруҳ босқичидаги рақиблари аниқ бўлди
Қисқача

Ўзбекистон Кубоги соҳиби "Андижон" ОФК Чемпионлар Лигаси 2 мусобақасининг "Б" гуруҳидан жой олди. Жамоа гуруҳ босқичида "Ал Аҳли" (Қатар), "Арқадағ" (Туркманистон) ва "Ал Ҳалдия" (Баҳрайн) клубларига қарши баҳс олиб боради. Мусобақа 16 сентябрда бошланиб, кейинги йилнинг 16 майига қадар давом этади. Гуруҳ босқичида жами 32 та жамоа иштирок этади.

Куала-Лумпурда ОФК Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси учун қуръа ташланди. Гуруҳ босқичида 32 та жамоа иштирок этади. Уларнинг қаторида Ўзбекистон Кубоги соҳиби "Андижон" клуби ҳам бор.

Қуръа натижаларига кўра, "Андижон" "B" гуруҳидан жой олди. Рақиблар – "Ал Аҳли" (Қатар), "Арқадағ" (Туркманистон) ва "Ал Ҳалдия" (Баҳрайн).

Мусобақа 16 сентябрда старт олади ва кейинги йилнинг 16 майига қадар давом этади.

Шарқ минтақаси

"А" гуруҳи

1. "Ал Васл" (БАА)

2. "Истиқлол" (Эрон)

3. "Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн)

4. "Ал Виҳдат" (Иордания)

"B" гуруҳи

1. "Ал Аҳли" (Қатар)

2. "Андижон" (Ўзбекистон)

3. "Арқадағ" (Туркманистон)

4. "Ал Ҳалдия" (Баҳрайн)

"C" гуруҳи

1. "Сепахон" (Эрон)

2. "Ал Ҳуссайн" (Иордания)

3. "Моҳун Баган" (Ҳиндистон)

4. "Аҳал" (Туркманистон)

"D" гуруҳи

1. "Ал Насср" (Саудия Арабистони)

2. "Ал Завраа" (Ироқ)

3. "Истиқлол" (Тожикистон)

4. "Гоа" (Ҳиндистон)

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар