date

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган беллашувлар бошланди. Тур доирасидаги дастлабки баҳсда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қабул қилди. Беллашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Дастлабки гол 14-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланган Иброҳим Иброҳимов томонидан киритилган бўлса, "шерлар"нинг кейинги голига Ҳожиакбар Алижонов муаллифлик қилди.

"Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:0

Голлар: 1:0 – 14, Иброҳим Ибрагимов (пенальти), 2:0 – 73, Ҳожиакбар Алижонов

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Заид Таҳсин, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Диёр Холматов (17.Достонбек Ҳамдамов, 82), 9.Иброҳим Ибрагимов, 18.Бобир Абдихолиқов (11.Игорь Сергеев, 46), 21.Башар Ресан (15.Ҳожимат Эркинов, 46), 50.Фламарион (10.Азиз Турғунбоев, 71), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов, 94.Брайан Риаскос (23.Абдурауф Бўриев, 71).

Захира: 19.Жонатан Луис, 2.Беҳруз Асқаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 20.Дилшод Абдуллаев.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Исломжон Қобилов (7.Хондамир Мустафоқулов, 62), 4.Отабек Аҳадов, 8.Суҳроб Иззатов, 10.Шохруҳбек Абдураҳмонов (9.Самандар Мавлонқулов, 62), 13.Филип Иванович, 14.Люпчо Дориев, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 70.Жасур Жалолиддинов (99.Умид Султонов, 88), 98.Рубин Хебай (18.Ойбек Нурматов, 74).

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Беҳруз Жуматов, 28.Станислав Андреев, 32.Нодиржон Сойибов, 33.Сардор Раҳмонов.

Огоҳлантириш: Муҳаммадрасул Абдумажидов (43), Суҳроб Иззатов (90+3).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди