«Краснодар»: Аҳмедов Пекинда. У бугун янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-12-2016 | 14:33 ZAMIN.UZ / Спорт / 13 Декабр 2016
554

«Краснодар»: Аҳмедов Пекинда. У бугун янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади

«Краснодар»: Аҳмедов Пекинда. У бугун янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади

«Краснодар»нинг ўзбекистонлик легионери Одил Аҳмедов 13 декабрь куни тонгида Хитой пойтахти Пекинга келган. Бу маълумот россияликлар клуби матбуот хизмати томонидан тасдиқланган.

У ва унинг агенти янги жамоаси вакиллари билан учрашган.

«Спортфак» манбаси хабарига кўра, ушбу футболчи 29 ёшида фаолиятини «Шаньдун Лунэн» жамоасида давом эттиришга рози бўлган. У бугун шу жамоа базасида тиббий кўрикдан ўтади.

Тиббий кўрикдан кейин у янги жамоаси билан шартнома имзолайди. Шартнома бандлари ҳозирча маълум эмас.

Бундан олдинроқ, «Краснодар» товон пули 8 млн евро бўлган бу футболчисини 6-7 млн еврога сотишга розилиги ҳақида хабарлар берилганди.

Аҳмедов жорий мавсумда краснодарликлар жамоаси билан Россия чемпионатида 15 учрашувда майдонга тушган ва аксарида ўйинни охиригача давом эттирмаган.

«Шаньдун Лунэн» ўтган мавсумда Хитой чемпионатида 16 жамоа ичида 14-ўринни эгаллаган.

Бу жамоада ҳозирда германиялик таниқли мутахассис Феликс Магат бош мураббий ҳисобланади.

Айни вақтда юлдузли «Шаньдун Лунэн» таркибида 5 нафар хорижлик футболчи бор – Грациано Пелле, Паписс Сиссе, Вальтер Монтильо, Жил ва Жусилей.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.