date

Луис Энрике Доннарумма ўрнида Шевелье танловини изоҳлади

Луис Энрике Доннарумма ўрнида Шевелье танловини изоҳлади

Париж клуби ПСЖда ёзги трансфер ойнаси қизғин давом этмоқда. Жамоа бош мураббийи Луис Энрике сўнгги қарорлардан бири ҳақида — асосий дарвозабон Жанлуижжи Доннарумманинг ўрнига янги кипер сотиб олиниши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Албатта, бундай қарорларни қабул қилиш доим ҳам осон бўлмайди. Бу ҳақда турли фикрлар айтилади, танқидлар ҳам бўлади. Лекин шахсан мен ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Биз жамоа сифатида қаерга йўналиш олишимиз кераклигини аниқ биламиз ва мен учун энг муҳим жиҳат — шу. Шу боис, хотиржам ҳолдамиз”, — деди Луис Энрике матбуотга берган баёнотида.

Испаниялик мураббий танқидларга ҳам тўхталиб, мухлислар ва журналистларнинг фикрларини тўлиқ тушуниши ҳақида гапирди. Бироқ у ўз режасида қатъий эканини ва қарор ортида жиддий асослар борлигини қайд этди. “Айни пайтда ПСЖ таркибидаги айрим футболчилар ҳақида ҳеч нима дея олмайман, чунки бу мен учун муҳим эмас. Асосийси — жамоанинг қай йўналишда ривожланиши”, — дея қўшимча қилди Энрике.

Маълумотларга кўра, Париж клуби “Лилль” сафидаги ёш француз дарвозабони Люк Шевельени 40 миллион евро ва қўшимча 15 миллион бонус эвазига ўз таркибига қўшиб олди. Бу трансфер ПСЖнинг дарвозабонлар рақобатини янада кучайтиради, чунки жамоада россиялик кипер Матвей Сафонов ҳам мавжуд.

Шу тариқа, Энрике қўл остида ПСЖ ҳимоя чизиғини мустаҳкамлайдиган янги рақобат муҳити шаклланмоқда. Доннарумманинг келажаги ҳақидаги саволлар ҳали очиқ қолмоқда, бироқ Шевельенинг қўшилиши Париж клубининг трансфер стратегиясида янги босқич сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике Доннарумма ўрнида Шевелье танловини изоҳлади