date

Камолиддин Тожиев “Андижон” мағлуб этилган ўйин ҳақида нималар деди?

Камолиддин Тожиев  “Андижон” мағлуб этилган ўйин ҳақида нималар деди?

Суперлига 20-туридан ўрин олган “Андижон” – “Пахтакор” учрашуви мухлислар учун том маънодаги голли шоу бўлди. Тошкент клуби сафарда рақиб дарвозасига олти марта йўл топиб, 2:6 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Учрашувдан сўнг “Пахтакор” бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Баҳс ҳақида нима дейсиз?

“Учрашув тўлиқ жамоамиз устунлигида кечди. Барча футболчиларга охирги дақиқагача курашганлари учун миннатдорчилик билдираман. Майдонда ўн киши қолишимизга қарамасдан, жамоа ўз салоҳиятини кўрсата олди. Бу ғалабада уларнинг ғайрати ва иродаси катта аҳамият касб этди”, — деди Тожиев.

— Йирик ҳисобни кутганмидингиз?

“Биз бу ўйинга фақат ғалаба учун келгандик. Шундай бўлса-да, натижа бунчалик йирик кўриниш олишини кутмаган эдим. Бу — йигитларнинг жонбозлиги ва майдондаги ҳар бир вазифани бажаришга бўлган жиддий муносабати самараси”, — дея жавоб берди мураббий.

— “Андижон” бош мураббийи Максим Шацких “Пахтакор”га бегона эмас. Шу жиҳат жамоани тайёрлашда қийинчилик туғдирмадими?

“Биз ҳар қандай рақибга қарши қандай тайёргарлик кўрсак, бу учрашувда ҳам худди шундай йўл тутдик. Йигитларга кўрсатмаларни аниқ ва тўғри бажариш зарурлигини айтгандим. Улар шу ишни муваффақиятли амалга оширишди ва ғалаба билан қайтдик”, — деди Камолиддин Тожиев.

Шу тариқа, “Пахтакор” нафақат йирик ҳисобли ғалабани қўлга киритди, балки мухлисларга жозибали ўйин тақдим этди. Энди эса клубнинг навбатдаги турларда қандай ҳаракат қилиши янада қизиқиш билан кутилмоқда.


Манба: Championat.asia

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Камолиддин Тожиев “Андижон” мағлуб этилган ўйин ҳақида нималар деди?