date

Ўзбекистон спорт раҳбарлари «Манчестер Сити» машғулотида меҳмон бўлди

Ўзбекистон спорт раҳбарлари «Манчестер Сити» машғулотида меҳмон бўлди

Айни кунларда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти ва бир қатор спорт ташкилотлари масъуллари Англиянинг Манчестер шаҳрида сафарда бўлиб турибди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, қўмита Бош котиби Ойбек Касимов, шунингдек Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбари Азизжон Камилов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сафар давомида машҳур «Манчестер Сити» клуби меҳмони бўлишди. Тадбирда Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов ҳам иштирок этди.

Пеп Гвардиола бошчилигидаги машғулот жараёнида меҳмонлар клубнинг тайёргарлик тизими, инфратузилмаси ва ёш футболчилар билан ишлаш услуби билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди. Бу учрашув алоҳида аҳамият касб этади, чунки «Сити» сафида ҳозирги пайтда ўзбекистонлик ёш ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳам тўп сурмоқда. Унинг клуб таркибидаги иштироки ўзбек футболи учун катта қадам сифатида қайд этилмоқда.

Шу билан бирга, бундан аввал «Манчестер Сити»ни ўз ичига олган компания Ўзбекистонда футбол клуби сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деган хабарлар тарқалган эди. Шу жиҳатдан, мазкур ташриф ва учрашувлар келгусида икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқичига йўл очиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Муттахассислар таъкидлашича, агар бундай лойиҳа амалга оширилса, ўзбек футболи инфратузилмаси, ёшлар билан ишлаш тизими ва замонавий спорт стандартларига яқинлашишда янги сингдирувчи омилга айланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон спорт раҳбарлари «Манчестер Сити» машғулотида меҳмон бўлди