date

«Ювентус» сезиларли устунлик билан «Парма»ни мағлуб этди (видео)

«Ювентус» сезиларли устунлик билан «Парма»ни мағлуб этди (видео)

Италия А Серияси янги мавсуми старт олди ва Туриннинг «Ювентус» клуби мухлисларини ишончли ғалаба билан қувонтиришга муваффақ бўлди. Биринчи тур доирасида «Парма»га қарши кечган баҳсда «қора-оқлар» 2:0 ҳисобида зафар қучиб, мавсумни яхши кайфиятда бошлади.

Беллашувнинг биринчи қисмида ҳар икки жамоа тўп учун қаттиқ кураш олиб борди. Аммо иккинчи таймда туринликлар ўз кучини намоён қилишди. 59-дақиқада янги трансфер сифатида жамоага қўшилган Жонатан Давид ҳисобни очиб, «Ювентус» мухлисларига катта завқ улашди. Унинг голи жамоага ишонч бағишлади.

Бундан сўнг ҳам туринликлар ҳужумда устунлик қилишда давом этди. 80-дақиқада Комбиaсо қўполлик қилиб, тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдондан чиқарилди. Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, «Ювентус» тўхтамади ва 84-дақиқада Душан Влаҳович жамоасининг иккинчи голини киритди.

Шу тариқа, «Ювентус» мавсумни 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалаба билан бошлади ва чемпионликка даъвогарлар сафида эканини яна бир бор кўрсатди. Мухлислар эса янги мавсумда жамоадан янада катта ютуқлар кутишмоқда.

А Серия. 1-тур
«Ювентус» — «Парма» 2:0
Голлар: Давид (59), Влаҳович (84).

«Ювентус»: Ди Грегорио, Гатти (Марио, 57), Бремер, Келли, Калулу, Локателли (Купмейнерс, 57), Тюрам, Комбиaсо, Консейсау (Гонсалес, 80), Йилдиз (Маккени, 89), Давид (Влахович, 80).

«Парма»: Сузуки, Пратто, Киркати, Валенти, Ловик (Эстевез, 88), Бернабе, Кейта (Дурич, 88), Валери, Алмквист (Бенендизак, 80), Ордонез (Соренсен, 57), Пеллегрино.

Огоҳлантиришлар: Гатти (14) — Сузуки (56), Соренсен (70).
Четлатиш: Комбиaсо (80).

Биринчи турдан ўрин олган яна бир баҳс «Аталанта» ва «Пиза» ўртасида кечди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.
Дастлаб, Хиен 26-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 50-дақиқада Скамакка мезбонларнинг жавоб тўпига муаллифлик қилди.
«Аталанта» - «Пиза» 1:1
Голлар: Скамакка (50) - Хиен (26).
Аталанта - Карнесеччи, Скальвини (Кассуноу, 88), Хиен, Ҷимсити, Белланова, Рун, Пашалич (Эдерсон, 71), Залевски, Кателаре (Самарджич, 84), Малдини (Сулемана, 71), Скамакка (Криштович, 72).
Пиза - Шемпер, Денун (Калабрези, 78), Караччиоло, Канестрелли, Туре, Марин (Пиккинини, 78), Эйбишер, Ангори, Морео (Акинсанмиро, 62), Трамони (Куадрадо, 61), Мейстер (Нзола, 54).
Огоҳлантиришлар: Малдини (28), Сулемана (83).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» сезиларли устунлик билан «Парма»ни мағлуб этди (видео)