date

Футбол рақамли даврга қадам қўймоқда: Янги тизим, янги қоидалар

Футбол рақамли даврга қадам қўймоқда: Янги тизим, янги қоидалар

Ўзбекистонда футбол энди рақамли замонга мос тарзда ривожланади. Президентнинг 2025 йил 21 августдаги қарорига кўра, мамлакатда футбол соҳасини тубдан рақамлаштириш ва уни янада оммалаштириш учун қатор чора-тадбирлар белгиланди.

Қарорга асосан, футбол инфраструктурасини халқаро стандартларга мослаштириш, майдонлар сонини кўпайтириш ва аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшлар орасида футболга қизиқишни ошириш кўзда тутилган. Бу билан футбол билан мунтазам шуғулланувчилар сони ортиши кутилмоқда.

Энг асосий янгиликлардан бири – “Миллий футбол электрон платформаси” ахборот тизими яратилади. 2026 йил 1 январдан тажриба сифатида футбол мактаблари ва академияларининг машғулотлари онлайн кузатилади, футболчиларнинг селекцияси ва жисмоний ҳолати, тиббий кўрсаткичлари электрон тарзда назорат қилинади.

Шунингдек, 2026 йил 1 мартдан бошлаб футбол ўйинларига чипталарни махсус онлайн тизим орқали сотиб олиш мумкин бўлади. Бу тизимда ҳар бир харид шахсий идентификация асосида амалга оширилиб, QR-код технологияси жорий қилинади. Бу нафақат хавфсизликни оширади, балки уюшган савдони ҳам самарали назорат қилиш имконини беради.

Ушбу ташаббус Ўзбекистонда футболни жаҳон стандартларига мувофиқ даражада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни саралаб олиш ва соҳага ишончли ахборот технологияларини татбиқ қилиш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футбол рақамли даврга қадам қўймоқда: Янги тизим, янги қоидалар