Испаниянинг нуфузли «Marca» нашри Мадриднинг машҳур клуби «Реал»нинг трансфер режалари ҳақида махсус мақола эълон қилди. Унда қайд этилишича, айни пайтда «қаймоқранглилар» Родри («Манчестер Сити») ва Адам Уортон («Кристал Пэлас»)ни олиш ниятда эмас.
Манбанинг маълумотига кўра, мадридликларнинг асосий диққат марказида ҳозирда ПСЖ сафида тўп сураётган ва «Олтин тўп–2025» учун даъвогарлардан бири саналадиган ярим ҳимоячи Витинья турибди.
Бироқ португалиялик маэстролар сафини тарк этиб, Мадридга бу ёзда йўл олиши амалда мумкин эмас. Чунки унинг Париж клуби билан тузган шартномасидаги муайян шартлар бундай трансферни ҳозирча истисно этади.
Шу боис «Реал» Витиньяни ўз таркибига қўшиш режасини 2026 йилнинг ёзига қолдирган. Клуб раҳбарияти шу вақтда унинг келишини амалга оширишга жиддий уриниш қилиши айтилмоқда.
Муттахассислар фикрича, Витинья мадридликларнинг ўйинига янги ранг ва креативлик бағишлай олади. Шунинг учун ҳам унинг эҳтимолий трансфери аллақачон Европа футбол жамоатчилигида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!