date

Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоаси йиғини ҳақида фикр билдирди

Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоаси йиғини ҳақида фикр билдирди

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Миллий футбол марказида CAFA турнири учун тайёргарлик бўйича муҳим йиғинини бошлади. Жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе йиғиннинг биринчи кунида миллий терма жамоа олдидаги мақсадлар ва тайёргарлик ҳақида фикрларини билдирди.

"Ассалому алайкум, ҳурматли мухлислар. Биз йиғинга киришдик, орқада бизнинг мақсадимиз CАFА мусобақасида яхши натижаларга эришиш. Баъзи футболчиларимиз бугун ўйинда бўлишгани сабабли йиғинга кела олишмади. Аммо, эртага уларни тайёргарлик жараёнига қўшиш имконияти мавжуд. Легионерларимиз бир неча кундан кейин келиб қўшилади. Мавжуд футболчилар билан ўйинларимизга тайёргарлик кўрамиз. Биринчи ўйинимизни 30 август куни ўтказамиз, унга тайёргарликни ва эътиборни кучли қиламиз."

Кападзе терма жамоасидаги ҳар бир футболчининг аҳамиятини эслатиб, ҳар бирининг ўзига хос ролини таъкидлади: "Ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор. Жалолиддин Машарипов — термани кучайтиришга қодир бўлган муҳим футболчи, у албатта жамоа учун муҳим. Бу футболда учраб турадиган ҳолат. Ўйлайманки, тезда тузалиб, сафга қайтади."

Ўйин жадвалига назар солганда, Кападзе Ўмон терма жамоаси билан ўйиннинг муҳимлигини таъкидлади, чунки уларнинг янги мураббийи Карлуш Кейруш. Ушбу рақибни жамоа учун яхши спарринг сифатида кўрмоқда. Шу билан бирга, "Ўмон термаси билан ўйинда легионерларимиз ёрдам бера олишмайди, шундай бўлса-да, бошқа футболчиларга таянган ҳолда энг яхши натижага эришиш учун курашамиз.", - дейди у.

Ўзбекистон терма жамоаси 30 август куни "Олимпия" стадионида Ўмон термасига қарши ўйинни ўтказади. Ўйин 19:30 да бошланади.


Манба: Championat.asia

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоаси йиғини ҳақида фикр билдирди