29 августдан 8 сентябрга қадар Душанбе ва Тошкентда ўтказиладиган нуфузли CAFA NATIONS CUP 2025 мусобақаси олдидан Эрон миллий терма жамоасининг Тожикистонга келадиган таркиби маълум бўлди.
Жамоа таркиби жамоатчилик эътиборига тақдим этилди ва унда ёшлар ҳам, тажрибали футболчилар ҳам бор.
Эрон миллий термаси таркиби:
Паям Ниёзманд, Саид Ҳусайни, Нима Мирзазад, Омид Норафкан, Муҳаммад Нодири, Амин Хезбави, Ориф Агаси, Муҳаммад Канони, Али Немати, Ария Юсуфи, Рамин Ризоян, Муҳаммад Муҳеби, Меҳди Ҳошимнажот, Алиризо Кушки, Саман Қуддус, Рузбеҳ Чешми, Муҳммад Худобанделу, Муҳаммад Ғарбани, Алиризо Жаҳонбахш, Меҳди Муҳеби, Меҳди Тикдари, Меҳди Тареми, Амир Ҳусайнзода, Меҳран Аҳмади, Шахриёр Моганлу, Али Алипур, Мажид Алиари.
Йиғинга чақирилмаганлар:
Муҳаммад Халифа, Саид Саҳарҳизан, Даниял Ири, Муҳаммад Меҳди Заре, Жавод Ҳусайннажот, Амир Муҳаммад Раззоқния ва Ризо Гандипур Олимпия терма жамоасидаги иштироки туфайли миллий йиғинда қатнашмайди. Шунингдек, Саид Иззатуллоҳий, Сардор Азмун, Муҳаммад Каримий, Мажид Ҳусайний, Али Голизода ва Меҳди Гаэди жароҳатлари сабаб ўйинларни ўтказиб юборади. Алиризо Бейранванд эса дисквалификация туфайли таркибдан ташқари қолди.
Мутахассислар фикрича, шунга қарамасдан Эрон термаси йирик ва рақобатбардош таркиб билан майдонга тушади. Терма жамоа мусобақада кучли рақибларга қарши ўйнашга тайёргарлик кўрмоқда.
Мухлислар учун эса CAFA NATIONS CUP 2025 мусобақаси нафақат қизиқарли баҳслар, балки ёш истеъдодлар учун катта имконият ҳам бўлиши кутилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!