Аралаш жанг санъати оламида катта ном қозонган америкалик машҳур файтер Нейт Диаз ўзининг октагонга нега ҳалигача қайта олмаётганини аниқроқ изоҳлаб берди.
«Ҳозирда эҳтимолий рақибларимнинг барчаси банд. Шу боис ҳеч ким билан жанг ташкил этиш имкони йўқ. Мен йилига камида уч марта октагонга чиқишни хоҳлайман, аммо ҳозир барча жангчилар қўйилган режаларга эга. Қанчалик тезроқ қайтсам, шунчалик яхши, лекин вазият шу тариқа кечмоқда», — деб Диазнинг сўзларини келтиради MMA Junkie.
Эслатиб ўтиш лозим, 40 ёшли америкалик спортчи аввалроқ икки вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган ирландиялик Конор Макгрегор билан жанглар сериясини якунлаш мақсадида трилогия ўтказишга тайёрлигини билдирган эди.
Диазнинг бу гаплари жанг ихлосмандлари орасида катта қизиқиш уйғотди. Унинг қайтиши қачон амалга ошиши ва қайси рақибга қарши октагонга чиқиши эса ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!