date

АҚШ вакиллари терма жамоамиз билан учрашув ўтказди

АҚШ вакиллари терма жамоамиз билан учрашув ўтказди

2026 йилги Жаҳон чемпионати мезбонларидан бири бўлган АҚШнинг Глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили Паоло Замполли ҳамда Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник миллий терма жамоамиз билан самимий мулоқот ўтказди.

Ушбу муҳим учрашувда Ўзбекистон Спорт вазири Адҳам Икрамов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам қатнашиб, жараёнга янада тантанавор руҳ бағишлади.

Замполли АҚШ ҳукуматини ва жаҳон чемпионати мезбонларини номидан юртимиз терма жамоасини тарихий йўлланма билан муборакбод этиб, кейинги ўйинларда ҳам омад ва муваффақиятлар тилади. Унинг сўзларига кўра, АҚШда ўтадиган мундиал фақатгина спорт майдонидаги кураш эмас, балки дўстлик, инновация ва узвий ҳамкорлик рамзи сифатида ҳам аҳамият касб этади.

Учрашув якунида меҳмонларга миллий терма жамоа аъзолари имзо чеккан тўплар эсдалик совғаси сифатида тақдим этилди. Бу эса нафақат самарали мулоқот, балки икки давлат ўртасидаги спорт ҳамкорлигининг янада мустаҳкамланаётганидан дарак берди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АҚШ вакиллари терма жамоамиз билан учрашув ўтказди