date

АПЛ. «Кристал Пэлас» сафарда «Астон Вилла»ни йирик ҳисобда енгди

АПЛ. «Кристал Пэлас» сафарда «Астон Вилла»ни йирик ҳисобда енгди

Англия Премер-лигасининг 3-туридан ўрин олган «Астон Вилла» ва «Кристал Пэлас» ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Матета 21-дақиқада пеналтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 68-дақиқада Геҳи жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. 78-дақиқада эса Сарр учрашувга мантиқий нуқта қўйди.

Шу тариқа, «Кристал Пэлас» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 5 та етказиб, 8-ўринга кўтарилиб олди. «Астон Вилла» эса 1 очко билан 19-ўринда қолди.

АПЛ. 3-тур
«Астон Вилла» - «Кристал Пэлас» 0:3
Голлар: Матета (21), Гехи (68), Сарр (78).
Астон Вилла - Бизот, Каш (Бурровес, 74), Конса, Мингс, Матсен (Богарде, 84), Маккин (Торрес, 74), Тилеманс, Малэн (Дин, 83), Рожерс, Гессанд (Буэндиа, 46), Уоткинс.
Кристал Пэлас - Хендерсон, Ричардс, Лакроикс, Гехи, Муньос, Уортон (Лерма, 56), Хьюз (Пино, 71), Митчелл, Сарр, Камада (Клайн, 86), Матета (Девенни, 85).
Огоҳлантиришлар: Каш (13), Бизот (20) - Матета (22), Хьюз (52), Сарр (87).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. «Кристал Пэлас» сафарда «Астон Вилла»ни йирик ҳисобда енгди