date

Александер Исакнинг рекорд нархда “Ливерпул”га ўтиши расмийлашди

Александер Исакнинг рекорд нархда “Ливерпул”га ўтиши расмийлашди

Англия Премьер-лигасида йирик воқеа қайд этилди — швед ҳужумчиси Александер Исак эндиликда “Ливерпул” шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти орқали маълум қилинди.

Томонлар ўртасидаги шартнома 2031 йилгача амал қилади. Эътиборлиси, Исакнинг трансфери учун “қизиллар” 125 миллион фунт сарфлади. Бу нафақат клуб, балки АПЛ тарихида ҳам янги рекорд сифатида қайд этилди.

Аввалги трансфер рекорди ҳам айнан “Ливерпул”га тегишли эди. Бир неча ой олдин мерсисайдликлар “Байер” клубидан ёш истеъдод эгаси Флориан Вирцни 108 миллион фунт эвазига ўз сафига қўшиб олганди.

Шу тариқа, Александер Исакнинг келиши “Ливерпул”нинг ҳужум чизиғини янада кучайтиради. Мухлислар эса янги мавсумда Исак ва Салоҳ дуэтидан ёрқин ва самарали ўйин кутишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Александер Исакнинг рекорд нархда “Ливерпул”га ўтиши расмийлашди