Робби Фаулер Александер Исакнинг Ливерпулдаги келажагидан хавотирда

1 дақиқа ўқиш299
Робби Фаулер Александер Исакнинг Ливерпулдаги келажагидан хавотирда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ливерпул афсонаси Робби Фаулер 125 миллион фунт стерлинг эвазига трансфер қилинган Александер Исакнинг жамоадаги келажагидан хавотирда эканини билдирди.
  • 2025-йилнинг ёзида Ливерпул таркибига келиб қўшилган ҳужумчи жисмоний ҳолати ва жароҳатлар сабабли ўтган мавсумда бор-йўғи 4 та гол уришга муваффақ бўлди.
  • Шунингдек, Фаулер Швеция терма жамоасининг Жаҳон чемпионати қайдномасига киритилган Исак мавсумолди тайёргарликни тўлиқ ўтай олмаслигидан хавотирланмоқда.

Ливерпул афсонаси Робби Фаулер ГОАЛ нашрига берган интервюсида жамоанинг энг қиммат хариди Александер Исак борасида ўз хавотирларини билдирди. 125 миллион фунт стерлинг эвазига трансфер қилинган ҳужумчи Мерсисайдаги иккинчи мавсумида катта босим остида қолиши кутилмоқда. Британия футболи тарихидаги энг қиммат футболчи сифатида эътироф этилган Исак, агар ўзига тикилган сармояларни оқлай олмаса, унинг нархи ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Александер Исак 2025-йилнинг ёзида Нюкасл сафида 109 ўйинда 62 та гол урган ҳолда Ливерпул таркибига келиб қўшилган эди. Англия Премер-лигасида кетма-кет икки мавсум 20 тадан ортиқ гол урган ҳужумчи дунёнинг энг кучли снайперларидан бири сифатида эътироф этилган. Бироқ, Ливерпул сафидаги дебют мавсуми кутилганидек кечмади. Жисмоний ҳолати билан боғлиқ муаммолар ва жиддий жароҳатлар унинг ўйинига салбий таъсир кўрсатди.

Ўтган мавсумда Исак ўзининг Англия Премер-лигасидаги илк голини фақат ноябрь ойига келибгина уришга муваффақ бўлди. Тўрт ойга сафдан чиқарган оёғидаги синиш жароҳати сабабли у мавсум давомида бор-йўғи 4 та гол билан чекланди. Фаулернинг таъкидлашича, футболчи Ливерпулга келган илк куниданоқ жисмоний жиҳатдан тайёр бўлмаган ва бу ҳолат бутун мавсум давомида давом этган.

Шунингдек, Фаулер Швеция терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун қайдномасига Исакнинг киритилганидан ҳам хавотирда. Унинг фикрича, ҳужумчи турнирда иштирок этиши сабабли клубдаги мавсумолди тайёргарликни тўлиқ ўтай олмайди. Бу эса янги мавсумда ҳам унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқ муаммолар давом этишига сабаб бўлиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?