Тунда Европанинг кўплаб мамлакатларида ёзги трансфер ойнаси расман ёпилди. Бу жараёнда энг катта эътиборни Англиянинг “Челси” клуби ўзига қаратди. Лондоннинг машҳур жамоаси ёз давомида футболчиларини сотиш орқали рекорд даражадаги маблағ қўлга киритди.
“Аристократлар” трансферлардан жами 342 миллион евро ишлаб топишди ва бу кўрсаткич жаҳон футболида ҳозирча мисли кўрилмаган натижа сифатида қайд этилди.
Қуйида “Челси” жамоаси ёзги трансфер ойнасида расман сотган ёки ижарага берган футболчилар рўйхатини эслатиб ўтамиз:
-
Нони Мадуеке — 56 миллион евро (“Арсенал”)
-
Кристофер Нкунку — 37 миллион евро (“Милан”)
-
Жоау Феликс — 30 миллион евро (“Ал Насср”)
-
Жорже Петрович — 28,29 миллион евро (“Борнмут”)
-
Лесли Угочукву — 28,70 миллион евро (“Бернли”)
-
Кирнан Дьюзбери-Холл — 28,65 миллион евро (“Эвертон”)
-
Ренато Вейга — 24,50 миллион евро (“Вильярреал”)
-
Армандо Броя — 23 миллион евро (“Бернли”)
-
Карни Чуквуемека — 20 миллион евро (“Боруссия Дортмунд”)
-
Николас Жексон — 16,5 миллион евро (“Бавария”)
-
Матис Амоугу — 14,5 миллион евро (“Страсбур”)
-
Башир Хамфрис — 14 миллион евро (“Бернли”)
-
Кепа Аррисабалага — 5,8 миллион евро (“Арсенал”)
-
Маркус Беттинелли — 2,4 миллион евро (“Манчестер Сити”)
-
Элфи Гилчрист — 2,3 миллион евро (“Вест Бромвич”)
Шу билан бирга, яна бир қатор футболчилар ижара асосида бошқа клубларга йўл олгани ҳам маълум қилинди.
“Челси”нинг бу ҳаракатлари клуб молиясига улкан наф келтирди ва уларни трансфер бозорида энг кўп даромад қилган жамоага айлантирди. Мутахассислар фикрига кўра, бундай йўл келгуси мавсумларда янги футболчиларни жалб қилиш ва молиявий барқарорликни таъминлашда муҳим омил бўлиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!