date

Ровшан Мередов: Биргина хатомиз бизни қаттиқ жазолади

Ровшан Мередов: Биргина хатомиз бизни қаттиқ жазолади

CAFA Nations Cup 2-туридан ўрин олган Туркманистон – Ўзбекистон (1:2) баҳсидан кейин номинал мезбонлар бош мураббийи Ровшан Мередов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Унинг сўзларига кўра, баҳс динамик ва кескин ўтган, ўйинда голлар ҳам, қизил карточка ҳам кузатилгани эътибордан четда қолмади.

— Ўйин анча мароқли кечди. Ҳар иккала томон учун ҳам осон бўлмади. Энг асосийси, шогирдларим майдонда ишонч билан ҳаракат қилишди ва рақиб олдида саросимага тушиб қолмади, — деди Ровшан Мередов.

Мутахассис Ўзбекистон терма жамоасининг қайси жиҳати кўпроқ қийинчилик туғдирганини ҳам очиқлади:

— Биз рақиб ўйинини олдиндан ўргандик, уларнинг услубини тахмин қилиш қийин эмасди. Ростини айтсам, жуда қийналмадик. Биринчи голда кичикгина хатога йўл қўйдик, холос. Бир хатомизни рақиб жазолашни унутмади. Ўзбекистон қандай ҳужум қилишини била туриб, ўз тактикамизни тайёрлаган эдик, — дея таъкидлади мураббий.

Шунингдек, Мередов Дидар Дурдиев ҳақида ҳам фикр билдирди. Унинг майдонга кириши билан жамоа ўйини сезиларли даражада ўзгарганини қайд этди:

— Бизда учта ҳужумчи мавжуд ва уларнинг ҳар бири биз учун асосий ҳисобланади. “Биринчи” ёки “иккинчи” деган тушунчани қўлламаймиз. Бугунги таркибимиз тактик режа асосида танланди. Шуни ҳам унутмаслик керакки, янги мураббийлар штаби қўл остида бор-йўғи учинчи учрашувимизни ўтказдик. Жамоа янгиланиш жараёнида. Асосий мақсадимиз — Осиё Кубоги-2027га йўл олиш, — дея сўзини якунлади Ровшан Мередов.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ровшан Мередов: Биргина хатомиз бизни қаттиқ жазолади