"Ливерпуль"нинг янги таркиб аъзоси Александер Исак клубни тарк этгач, ўзининг собиқ жамоаси "Ньюкасл"га йўлланган самимий мурожаати билан ўртоқлашди.
Швед ҳужумчиси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай ёзди:
— Биргаликда буюк тарих йўлини босиб ўтдик. Жамоани ўз ҳақиқий мақомига қайтардик. Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишдан тортиб, 70 йилдан кейин биринчи совринни ютишгача бўлган жараённинг бир қисми бўлиш мен учун катта ифтихор. Мангу миннатдорчилик. Раҳмат, азиз "Ньюкасл".
Маълумки, Исак янги мавсумда "Ньюкасл" сафида бирорта баҳсда майдонга тушмади. Сабаби эса, у "Ливерпуль"га ўтиш ниятини очиқ билдирган ва шу боис машғулотларда қатнашишдан бош тортган эди.
Англия Премьер-лигасидаги ёзги трансфер ойнаси сўнгги кунида швед ҳужумчиси орзу қилган ўтиш амалга ошди ва у "қизиллар" сафидан рекорд нарх эвазига жой олди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!