Португалияда севимли футбол юлдузлари — Диогу Жота ва Жорже Коста хотираси юксак давлат мукофотлари билан эъзозланди.
Мамлакат президенти Марселу Ребелу де Соуза марҳум футболчиларга "Хизмат кўрсатган" орденининг командор даражасини топширишга қарор қилди. Бу мукофотлар уларнинг яқин қариндошларига тантанали маросимда тақдим этилди. Португалия футбол федерацияси хабар беришича, бу уларнинг мамлакат футболидаги унутилмас хизматларини эътироф этишдир.
Шунингдек, мамлакат Бош вазири Луиш Монтенегру ҳам Жота ва Костага "Спорт соҳасидаги хизматлари учун" махсус фахрий белгисини тақдим этди. Мукофотлар Жотанинг хотирасига бағишланган маросимда яқинлари қўлига топширилди. Ушбу тадбирда Португалия миллий термаси футболчилари ҳам иштирок этиб, ўз ҳамкасбларини ҳурмат билан ёдга олишди.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ҳужумчиси Диогу Жота ва унинг Португалия иккинчи дивизионидаги "Пенафиэл" клуби сафида тўп сурган укаси Андре Тейшейра да Силва жорий йилнинг 3 июль куни Испанияда содир бўлган йўл-транспорт фожиасида ҳалок бўлишганди.
Шунингдек, "Порту"нинг собиқ афсонавий ҳимоячиси Жорже Коста эса 5 август куни юрак хуружи оқибатида оламдан ўтди. Унинг номини футбол олами катта ҳурмат ва миннатдорлик билан эслаб қолмоқда.
Португалия футболи учун қимматли шахслар бўлган Жота ва Костанинг хизматлари мамлакат тарихида абадий муҳрланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!