"Реал Мадрид" футбол оламида яна бир бор етакчи сифатида қайд этилди. Трансфермаркт портали тарқатган маълумотларга кўра, мадридликлар таркиби дунёдаги энг қиммат ҳисобланмоқда. Жамоа футболчиларининг умумий бозор баҳоси 1,4 миллиард еврога етган.
Шу билан бирга, топ-20 талик рўйхатда кўплаб йирик клублар ҳам жой олган. Унга кўра, иккинчи ўринни 1,33 миллиард еврога баҳоланган "Арсенал" эгалласа, учинчи поғонада 1,23 миллиард евро билан "Манчестер Сити" жойлашди. Кейинги ўринларда эса "Ливерпуль" (1,12 млрд евро) ва "Барселона" (1,1 млрд евро) қайд этилди.
"Челси" ва ПСЖнинг умумий қиймати 1,08 миллиард евро атрофида бўлиб, улар ҳам юқори ўнталикдан жой олди. "Бавария" (905 млн евро), "Тоттенҳэм" (891,1 млн евро) ва "Манчестер Юнайтед" (748,2 млн евро) эса кучли ўнликни якунлади.
Қолган ўринларда ҳам Европанинг нуфузли клублари қайд этилган:
– "Интер" – 707,8 млн евро;
– "Ньюкасл" – 659,05 млн евро;
– "Атлетико" – 627,8 млн евро;
– "Ноттингем Форест" – 589 млн евро;
– "Ювентус" – 582,7 млн евро;
– "Астон Вилла" – 547 млн евро;
– "Милан" – 497,8 млн евро;
– "Наполи" – 496,35 млн евро;
– "Брайтон" – 462,1 млн евро;
– "Аталанта" – 449,1 млн евро.
Шу тариқа, "Реал Мадрид"нинг молиявий қудрати ва таркиб қиймати унга дунёдаги энг қиммат клуб мақомини олиб келди. Бу эса нафақат жамоа нуфузи, балки келгуси мавсумлардаги амбициялари қанчалик катта эканини ҳам кўрсатиб турибди.