date

Қирғизистон термаси Ўзбекистонга қарши икки йўқотиш билан чиқади

Қирғизистон термаси Ўзбекистонга қарши икки йўқотиш билан чиқади 

Қирғизистон миллий жамоаси матбуот хизмати маълум қилишича, терма жамоа “CAFA Nations Cup” доирасида Ўзбекистонга қарши ўйинга икки муҳим йўқотиш билан тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумотга кўра, жамоанинг ярим ҳимоячилари Эльдияр Зарипбеков ҳамда Кайрат Жиргалбек уулу жароҳатлари сабаб майдонга туша олмайди. Бу эса ўйин олдидан рақиб учун катта муаммо сифатида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг 3-туридан ўрин олган ҳал қилувчи Ўзбекистон – Қирғизистон тўқнашуви бугун, 5 сентябрь куни соат 19:30 да старт олади. Беллашув “Олимпик” стадионида бўлиб ўтади ва у финалга чиқиш масаласида ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Қирғизистон сафидаги йўқотишлар терманинг умумий тактик режасига қай даражада таъсир кўрсатиши, ўйин давомида аниқ маълум бўлади. Аммо икки асосий футболчининг иштирок этмаслиги рақиб жамоа учун жиддий синов ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қирғизистон термаси Ўзбекистонга қарши икки йўқотиш билан чиқади