date

Рожер Де Са: «Ўйинлар орқали жаҳон чемпионати саралашига тайёргарлик кўряпмиз»

Рожер Де Са: «Ўйинлар орқали жаҳон чемпионати саралашига тайёргарлик кўряпмиз»

CAFA Nations Cup 2-туридан ўрин олган Туркманистон – Ўмон баҳси 1:2 ҳисобида якунланди. Беллашувдан кейин Ўмон миллий жамоаси мураббийи Рожер Де Са матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Унинг таъкидлашича, ғалаба муҳим бўлса-да, ўйинда яратилган кўплаб имкониятлар голга айлантирилмади:
— Бу ғалаба. Бироқ ўйинни фантастик даражада дея олмайман, чунки кўп вазиятларни қўлдан чиқардик. Энди гуруҳ ғолиби кейинги баҳсда аниқланади. Бугун бир нечта янги футболчиларни синовдан ўтказдик. Асли мақсадимиз ҳам шу эди. Шу турдаги учрашувлар орқали Жаҳон чемпионати саралашига тайёргарлик кўриб бораяпмиз, — деди Рожер Де Са.

Марказий Осиё футболи ҳақидаги саволга жавоб берган мутахассис рақибларнинг жисмоний жиҳатдан кучли эканини эътироф этди:
— Барча рақиблар дастлабки 10-15 дақиқани жуда кучли ўтказишди. Уларнинг барчаси жисмоний жиҳатдан бақувват футболчиларга эга. Атлетик жиҳатдан ҳам юқори савияда. Бу минтақа футболига хос жиҳат, — деди у.

Ўмон ҳимоясидаги хатолар ҳақида ҳам мураббий ўз қарашини билдирди:
— Ҳа, ҳимоя чизиғида баъзи муаммолар бор. Илк икки ўйинда ҳимоячиларимизни ўзгартиришга мажбур бўлдик. Бу ротация ҳам, айрим ҳолларда эса жароҳат сабаб амалга ошди. Аммо хато устида ишлаяпмиз, — деди у.

Мураббий жамоанинг гуруҳ босқичидаги иштирокига ҳам тўхталди:
— Уч баҳсда 7 очко жамғариш ёмон натижа эмас. Масалан, Ўзбекистонга қарши учрашувда ғалаба қозонишимиз керак эди. Биз кўп имкониятлар яратдик, аммо голларнинг сони етарли бўлмади. Агар мусобақа олдидан 7 очко олишимизни айтган бўлишса, ёмон эмас деган бўлардим, — деди Де Са.

Ўмон чемпионати энди старт олгани ва футболчиларнинг формаси ҳақида ҳам у тўхталиб ўтди:
— Ҳозир кўпчилик футболчилар энг яхши ҳолатида эмас. Аммо умид қиламанки, клубларга қайтиб кўпроқ ўйнашади, шу орқали формага киришади ва октябрь ойидаги саралашга яхшироқ тайёргарлик билан келишади, — деди мураббий.

Шу тариқа, Рожер Де Са ўз шогирдлари билан бирга келгуси ойдаги муҳим саралаш баҳсларига тайёргарликни кучайтириш ниятида эканини таъкидлади.


Манба: championat.asia

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рожер Де Са: «Ўйинлар орқали жаҳон чемпионати саралашига тайёргарлик кўряпмиз»