Олмаота марказий стадиони "Қайрат" ва Мадриднинг "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйинни ўтказишга расман тайёр деб топилди. УЭФА инспекцияси арена халқаро стандартларга жавоб беришини тасдиқлади. Бу ҳақда Курсив.медиа хабар бермоқда.
Текширув майсазор, ёритиш ва барча инфратузилма талабларга тўлиқ жавоб беришини кўрсатди.
Шу билан бирга, кичик камчиликлар аниқланди: трибуналардаги шикастланган ўриндиқлар алмаштирилади ва санитария зоналари таъмирланади. Спорт иншоотлари дирекцияси вакиллари ўйин кунигача ҳамма нарса тайёр бўлишига ишонтирди.
Мухлислар эса чипталар савдосини қизғин муҳокама қилишмоқда. Кўпчилик уларни қатъий ЖШШИР бўйича сотишни талаб қилади - бу чайқовчилик ва олибсотарларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Бундан ташқари, Олмаотада УEФАнинг энг юқори стандартларига жавоб бериши керак бўлган 35 минг ўринли янги стадион қуриш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.
Олмаотада футбол муҳити тобора қизиб бормоқда. Бундай матчда қатнашишни хоҳлайсизми?
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!