date

"Барселона" Рашфорднинг ҳолати туфайли қайтаришни ўйламоқда

"Барселона" Рашфорднинг ҳолати туфайли қайтаришни ўйламоқда

ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, Испаниянинг амалдаги чемпиони "Барселона" ҳужумчи Маркус Рашфорднинг жисмоний ва руҳий тайёргарлигидан хавотирга тушгани сабабли уни қайтадан "Манчестер Юнайтед"га йўллаш масаласини кўриб чиқмоқда.

27 ёшли англиялик футболчи ёзги трансфер бозори аввалида "Юнайтед"дан ижара асосида олиб келинган ва шартнома шартларига кўра, каталонияликлар уни 30 миллион фунт эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга эди.

Рашфорд Ла Лигадаги дастлабки уч баҳснинг барчасида майдонга тушди: биттасида асосий таркибда, қолган иккисида эса захирадан. Аммо кутилган даражада ўзини намойиш эта олмади.

"El Nacional" нашрининг ёзишича, "Барселона" раҳбарияти ҳужумчини аллақачон огоҳлантирган — у кўпроқ ўйин вақтига эга бўлишни хоҳласа, тайёргарлик даражасини ошириши зарур. Чунки машғулотларда ва назорат учрашувларида яхши таъсир қолдирганига қарамай, расмий баҳсларда кутилган натижани кўрсатмади.

Шу боис каталонияликлар энди унинг ижараси муддатидан олдин тўхтатилиши мумкинлигини кўриб чиқишмоқда. Агар бу қарор амалга ошса, "Барселона" шартномани бекор қилиш учун "Манчестер Юнайтед"га 5 миллион евро тўлаши талаб этилади.

Футбол мухлислари эса Рашфорднинг Европадаги келажаги қандай йўналишда давом этишини қизиқиш билан кузатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" Рашфорднинг ҳолати туфайли қайтаришни ўйламоқда