date

“Манчестер Сити” икки иқтидорли 16 ёшли футболчини ўз сафига қўшди

“Манчестер Сити” икки иқтидорли 16 ёшли футболчини ўз сафига қўшди

“Манчестер Сити” клуби яна бир бор келажакка йўналтирилган қадам ташлади. Жамоа икки нафар ёш ва умидли футболчи билан шартнома имзолаганини инсайдер Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, манчестерликлар “Тоттенхэм” тарбияланувчиси Декстер Оливер ва “Астон Вилла”нинг ёш иқтидори Фредди Лорини ўз сафига қўшди. Бу трансферлар клубнинг ёшлар тизимини янада мустаҳкамлаш ва келажакда асосий жамоага муносиб кадрлар тайёрлаш йўлидаги навбатдаги қадами сифатида баҳоланмоқда.

Декстер Оливер марказий ярим ҳимоячи ва ҳужумкор футболчи сифатида ҳаракат қила олади. Муттахассислар унинг техник маҳоратини юқори баҳолашмоқда ва келажакда катта футболда муҳим ўрин эгаллаши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Фредди Лори эса марказий ҳимоячи сифатида ном қозонган бўлиб, зарурат туғилганда ярим ҳимояда ҳам ишончли ўйнай олади. Бу эса уни универсал ўйинчи сифатида янада қимматли қилади.

“Манчестер Сити”нинг ёшлар академияси ва мураббийлар штаби бу икки иқтидорли йигитни яқин йилларда етук ва тажрибали футболчиларга айлантириш ниятида. Клубнинг келажакка қаратилган бундай трансферлари мухлислар орасида ҳам катта қизиқиш уйғотиши табиий.

Шубҳасиз, Декстер Оливер ва Фредди Лори исмлари яқин йилларда “Этихад”да ёрқин ҳаракатлари билан тилга олиниши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Манчестер Сити” икки иқтидорли 16 ёшли футболчини ўз сафига қўшди