date

Бастиан Швайнштайгер Германия мағлубиятидан қаттиқ хафа бўлди

Бастиан Швайнштайгер Германия мағлубиятидан қаттиқ хафа бўлди

Жаҳон чемпиони Бастиан Швайнштайгер Германия терма жамоаси футболчиларини Словакияга қарши ЖЧ–2026 саралаш баҳсидаги (0:2) мағлубиятдан сўнг қаттиқ танқид қилди.

Афсонавий футболчи учрашувдан кейин ўз фикрларини билдириб, жамоанинг ўйинидан катта ранжишини яширмади:
— Менга жуда оғир таъсир қилди. Лекин ростини айтсам, бир лаҳза ҳам ғалабага ишонмадим. Майдонда ҳеч нарса кўрсатолмадик. Бу оғир мағлубият эди. Биз жуда ёмон ҳаракат қилдик. Узатмаларимиз ҳам деярли иш бермади, рақиб дарвозасига хавф сола олмадик. Агар ниманидир ютмоқчи бўлсангиз, майдонда ирода ва матонат намоён қилишингиз шарт, — деди Швайнштайгер.

У шунингдек, мухлислар реакцияси ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди:
— Мен ўзимдан сўраб қолдим: охирги марта қачон немис мухлислари ўз жамоасига қарши ҳуштакбозлик қилганини кўрганман? Бу ҳолат юрагимни чиндан ҳам оғритди. Агар шундай тарзда ўйнасангиз ва Жаҳон чемпионатига чиқиб қолсангиз, унга ҳам шукр қилишга тўғри келади, — дея қўшимча қилди у.

Швайнштайгернинг бу чиқиши Германия футболчиларига жиддий огоҳлантириш сифатида баҳоланмоқда. Мухлислар эса терма жамоа яқин вақт ичида ўз ўйинини тубдан яхшилаши шарт, деб ҳисобламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бастиан Швайнштайгер Германия мағлубиятидан қаттиқ хафа бўлди