date

Мемфис Депай Нидерландия тарихида энг кўп голли футболчига айланди

Мемфис Депай Нидерландия тарихида энг кўп голли футболчига айланди

Нидерландия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Мемфис Депай ўз номини мамлакат футбол тарихи саҳифаларига ёзиб қўйди. У янги рекорд ўрнатиб, миллий жамоа сафида энг кўп гол урган футболчига айланди.

Мазкур тарихий дақиқа 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Нидерландия – Литва ўйинида қайд этилди. Ҳозирги пайтда Бразилиянинг машҳур “Коринтианс” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Депай баҳснинг 11-дақиқасида Коди Гакпо йўллаган аниқ пасдан кейин дарвозани ишғол қилди ва ҳисобни очди.

Бу гол унинг терма жамоа сафида ўтказган 104-учрашувидаги 51-голи сифатида тарихга кирди. Шу тариқа, Депай 102 та ўйинда 50 бор рақиб дарвозасини ишғол этган Робин ван Персининг натижасини ортда қолдирди ва мутлақ етакчига айланди.

Футбол экспертлари ва мухлислар бу ютуқни Нидерландия футболи учун янги тарихий марра сифатида баҳолашмоқда. Чунки Депай нафақат ўзининг шахсий статистикасини янгилади, балки бутун жамоа учун ҳам катта руҳий қўллов бахш этди.

Шу билан бирга, жамоа сафдошлари ҳам рекордчи ҳамюртини қутлаб, унга яна кўплаб голлар тилашди. Мутасаддилар фикрига кўра, Депайнинг юқори спорт формаси ва тажрибаси Нидерландия учун саралаш баҳсларида ҳам, Жаҳон чемпионатида ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мемфис Депай Нидерландия тарихида энг кўп голли футболчига айланди