Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги ўйинда Испания терма жамоаси Туркияга қарши майдонга тушди. Учрашув 6:0 ҳисобида якунланди. Голларни Педри (6’, 62’), Микель Мерино (22’, 45+1’, 57’) ва Ферран Торрес (53’) урди.
Туркия ўйинда 11 марта зарба берди, аммо фақат 2 таси дарвозага йўл олди. Испания эса 21 марта зарба бериб, 12 тасини дарвозага аниқ йўллади. Тўп назорати деярли тенг — Туркия 49%, Испания 51% эгаллади.
Бу ғалабадан кейин Испания 2 та ўйиндан 6 очко тўплаб, гуруҳда пешқадам бўлиб турибди. Туркия ва Грузия 3 очкодан тўплаган, Болгария эса очкосиз қолган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар