date

Омид Норафкан: Ўзбекистонни енгиш учун икки баробар куч керак

Омид Норафкан: Ўзбекистонни енгиш учун икки баробар куч керак

CAFA Nations Cup-2025 финали арафасида Эрон миллий терма жамоасининг марказий ярим ҳимоячиси Омид Норафкан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонга қарши ҳал қилувчи беллашувда шижоат ва қаттиқ ирода асосий омил бўлади.

«Жаҳон чемпионатига йўлланма олган Ўзбекистонни ўз майдонида мағлуб этиш осон бўлмайди. Бир йил аввал ҳам финалда бу жамоа билан тўқнашиб, 1:0 ҳисобида устунликка эришган эдик. Шубҳасиз, рақиб жуда кучли, аммо биз уларни яна енгиш қудратига эгамиз. CAFA чемпиони бўлиш учун бор кучимиздан ҳам икки баробар кўпроғини кўрсатишимиз шарт», – деди Норафкан.

28 ёшли футболчи ўз фикрларини давом эттирар экан, Ўзбекистон чемпионатида ҳаракат қилаётган легионерларни алоҳида таъкидлади:
«Эрон чемпионатида тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчилар жуда яхши ва самарали ўйинчилар ҳисобланиб, улар бизга қийинчилик туғдиради. Бироқ улар биз билан қандай жамоага қарши майдонга тушишларини ҳам яхши англашади. Агар биз бутун кучимиз ва иродамизни сафарбар қила олсак, ишончим комилки, рақибни икки ёки уч гол фарқи билан мағлуб этишимиз мумкин».

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги финал учрашуви бугун соат 19:30 да «Олимпия» стадионида старт олади. Бу баҳс икки жамоа учун ҳам нафақат соврин, балки минтақадаги устунликни кўрсатиш имконияти бўлиб хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Омид Норафкан: Ўзбекистонни енгиш учун икки баробар куч керак