date

Эронлик шарҳловчи Ўруновнинг дриблинглари ҳақида фикр билдирди

Эронлик шарҳловчи Ўруновнинг дриблинглари ҳақида фикр билдирди

Эрон футболида таниқли шарҳловчи ҳисобланган Маздак Мирзейи Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Маълумки, кеча бўлиб ўтган CAFA Nations Cup мусобақасининг ҳал қилувчи финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси Эрон устидан тарихий ғалабага эришди. Мазкур натижа икки жамоа ўртасидаги рақобатда янги саҳифа очди.

Мағлубиятдан сўнг 54 ёшли эронлик спорт шарҳловчиси ўзининг шахсий ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кечаги ўйин тўғрисида фикр билдириб ўтди. У асосий эътиборини натижага эмас, балки айрим футболчиларнинг майдондаги ҳаракатларига қаратди.

"Мен терма жамоамизнинг 13 йилдан кейин илк марта Ўзбекистондан мағлуб бўлгани ҳақида тўхталмайман. Мени ҳайратга солган нарса — “Персеполис” футболчиси Остон Ўруновнинг 75 дақиқа ичида амалга оширган 19 та дриблинги бўлди. Бу жуда катта кўрсаткич", — деб ёзди Мирзейи.

Эслатиб ўтамиз, финал ўйинида Ўрунов биринчи таймдан сўнг майдонга туширилди. У «Навбаҳор» жамоаси вингери Русланбек Жияновнинг ўрнига захирадан майдонга киритилди ва иккинчи таймда жамоа ҳужумларига катта таъсир кўрсатди.

Айниқса, Элдор Шомуродовга тўғри келган пенальтини айнан Ўрунов ишлаб олгани мухлислар ёдида қолди. Шомуродов пенальтини аниқ амалга ошира олмаган бўлса-да, айнан Ўруновнинг ҳаракатлари Ўзбекистон терма жамоаси учун муҳим устунликни таъминлади.

Муттахассислар ҳам Ўруновнинг ҳаракатчан ўйинини алоҳида қайд этишди. Унинг майдондаги дриблинглари, рақиб ҳимоячиларига босим ўтказиши ва ўйиндаги фаол иштироки миллий жамоа ғалабасида катта аҳамият касб этди.

Эронлик шарҳловчининг фикрлари яна бир бор кўрсатдики, Остон Ўрунов майдондаги ҳаракатлари билан нафақат ўзбек мухлисларини, балки рақиб томон мутахассисларини ҳам ҳайратга солмоқда. Унинг фаоллиги ва иштиёқи Ўзбекистон терма жамоаси ғалабаларида муҳим роль ўйнамоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эронлик шарҳловчи Ўруновнинг дриблинглари ҳақида фикр билдирди