date

Рафинья Анчелотти қароридан қаттиқ норози бўлди

Рафинья Анчелотти қароридан қаттиқ норози бўлди

Бразилия терма жамоаси сафида кутилмаган можаро юзага келди. “Барселона” клуби ҳужумчиси Рафинья Диас сўнгги ўйинда терма жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти қабул қилган қарордан қаттиқ ғазабланди.

10 сентябрь куни Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичининг охирги учрашувида Бразилия Боливияга қарши майдонга тушди. Мазкур баҳсда ажабланарли натижа қайд этилди — Бразилия кучли рақибга қарши кутилмаганда мағлубиятга учради (0:1).

Рафинья учрашувни захирада бошлади ва фақат 61-дақиқада ўйинга қўшилди. Diario Sport нашри ёзишича, футболчи мураббийнинг қароридан қаттиқ норози бўлган. Унинг фикрига кўра, учрашувнинг стратегик аҳамияти йўқ ҳолда, ўйин юқори босим ва қийин иқлим шароитида ўтгани футболчилар саломатлиги учун хавфли эди.

Маълумки, Боливия пойтахти Ла-Пас шаҳрида жойлашган стадион денгиз сатҳидан 4100 метр баландликда жойлашган. Бундай шароитда кислород танқислиги, танага тушадиган қўшимча босим ва юқори юклама футболчилар учун катта қийинчилик туғдиради. Қолаверса, учрашув пайтида ҳаво ҳарорати ҳам атиги саккиз даражани ташкил этган.

Рафинья айнан шундай оғир шароитда майдонга туширилганидан ғазабга мингани айтилмоқда. Унинг атрофидаги инсайдерлар футболчи ўз саломатлиги хавф остида қолганини ва мураббий қарорини тушунмаганини маълум қилишган.

Анчелотти эса матбуот анжуманида қарорини изоҳлаб, “Жамоа ҳар бир футболчига ишонади, Рафинья эса тажрибали ҳужумчи сифатида ўйинга ўз ҳиссасини қўшиши керак эди”, деган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рафинья Анчелотти қароридан қаттиқ норози бўлди