date

“Сити” ва “Юнайтед” дерби арафасида катта йўқотишларга дуч келди

“Сити” ва “Юнайтед” дерби арафасида катта йўқотишларга дуч келди

Англия футболи мухлислари, таҳлилчилари ва экспертлари халқаро танаффусдан сўнг Премьер-лиганинг қайноқ учрашувлари қайтадан старт олишини катта интиқлик билан кутишмоқда. Ушбу турда энг кўп эътиборни жалб қилаётган баҳслардан бири — шубҳасиз, Манчестер дербиси.

“Этиҳад” стадионида бўладиган бу тўқнашувда “Манчестер Сити” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилади. Жозибали ва таъсирчан ўйинлар билан миллионлаб мухлисларни ўзига ром этиб келаётган дерби бу гал ҳам қаттиқ кураш ва баланд кайфият уринишлари билан ўтиши кутиляпти.

Ҳозирги вазиятда ҳар икки клубнинг ҳолати ҳам унчалик ҳам маъқул эмас. “Сити” бир ғалабадан кейин кетма-кет икки бор мағлубиятга учради ва энди учинчи йирик синовини қабул қилмоқда. “Юнайтед” эса дастлабки уч турда турли натижалар қайд этди — мағлубият, дуранг ва охирги турда қийинчилик билан қўлга киритилган ғалаба.

Жароҳатлар ва йўқотишлар

Таниқли “mirror.co.uk” нашри таъкидлашича, халқаро танаффусдан кейинги илк дерби арафасида ҳар икки жамоада ҳам жароҳатлар рўйхати катта. Умумий ҳисобда 13 нафар футболчи муҳим учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.

“Манчестер Сити”да вазият янада оғир:

  • Умар Мармуш — Миср термаси сафида ўйнаганда тиззасидан оғир жароҳат олди ва дербини ўтказиб юборади.

  • Райан Шерки — ёзда жамоага келган ярим ҳимоячи сонидан жароҳат олган ва икки ойгача сафдан чиққан.

  • Фил Фоден ва Савиньо — “Брайтон”га қарши баҳсда ўйнамаган. Уларнинг ҳолати ҳақида Гвардиола матбуот анжуманида аниқ айтиб ўтади.

  • Матео Ковачич ва Кэлвин Филлипс — узоқ муддатга сафдан чиққани маълум.

  • Жон Стоунз — терма жамоа йиғинидан қайтариб юборилган. Дербида майдонга тушиши катта шубҳа остида.

  • Абдуқодир Ҳусанов — “Брайтон”га қарши баҳсда жароҳат олди, аммо ундан сўнг тикланиш ишларини олиб борди. Дербида иштирок этиш эҳтимоли юқори.

  • Йошко Гвардиол — мавсум бошидан бери майдонга тушмаган ва ҳали тайёр эмас.

“Манчестер Юнайтед”да йўқотишлар бироз енгилроқ:

  • Лисандро Мартинес — тиззасидаги жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнида.

  • Диогу Далот — мушак оғриғи сабаб терма йиғинидан олдинроқ кетди, дербида майдонга чиқмаслиги мумкин.

  • Мэйсон Маунт ва Матеус Кунья — аввалги баҳсда шикаст олишган. Бироқ Кунья машғулотларга киришганини ижтимоий тармоқ орқали кўрсатди.

Таассуротлар ва кутишлар

Шу тарзда дерби арафасидаги жараёнларда жароҳатлар ҳар икки клубнинг бош оғриғи бўлиб турибди. “Сити”да асосий футболчилардан бир нечтаси қатнаша олмаслиги жамоа учун жиддий муаммо туғдириши мумкин. Бироқ Абдуқодир Ҳусановнинг майдонга қайтиши мухлисларга умид уйғотяпти.

“Юнайтед” эса бир қатор йўқотишларга қарамай, асосий таркибни шакллантириш имкониятига эга. Бу дербини нафақат Манчестер аҳли, балки бутун дунё футбол ихлосмандлари ҳам сабрсизлик билан кутишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, катта қизиқиш уйғотган “Манчестер Сити” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви 14 сентябрь куни, Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Сити” ва “Юнайтед” дерби арафасида катта йўқотишларга дуч келди