date

Эрлинг Холанд Манчестер дербисида кимни алоҳида эътироф этди?

Эрлинг Холанд Манчестер дербисида кимни алоҳида эътироф этди?

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд дербидан кейинги фикрларини билдириб, жамоа дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этди.

14 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтган Манчестер дербисида «Сити» «Манчестер Юнайтед» устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда Холанднинг ўзи дубль қайд этганига қарамай, у жамоадоши Доннарумманинг ўйинига алоҳида баҳо берди.

«Доннаруммани унутманг! У бугун тенгсиз тарзда ҳаракат қилди. Агар қўлимдан келса, ўйиннинг энг яхши футболчиси мукофотини унга топширган бўлардим. У ажойиб ўйин кўрсатди», – дея Эрлинг Холанднинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида келтирди.

Италиялик маҳоратли дарвозабон Жанлуижи Доннарумма ёзда «Манчестер Сити» таркибига қўшилганди. Унинг карьерасида аввал «Милан» ва ПСЖ клублари асосий босқичларни ташкил этган. Энди эса у «Сити» сафидаги илк йирик дербида ўзини кўрсата олиб, мухлислар ва мутахассислар олқишига сазовор бўлди.

Дербидаги бу ғалаба ва ундаги Доннарумманинг ишончли ҳаракатлари «Сити»нинг мавсумдаги кучли мақсадларига ишончни янада мустаҳкамлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрлинг Холанд Манчестер дербисида кимни алоҳида эътироф этди?