
“Эвертон” ҳужумчиси Ромелу Лукаку шартномасини узайтирган тақдирда, клуб тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланиши мумкин. Бу ҳақида Fut.uz сайти хабар берди.
Ҳужумчининг агенти бу борада мерсисайдлик клубнинг асосий акционерларидан бири Фарҳод Мошири билан учрашди.
Манбада айтилишича, янги битимга кўра Лукакунинг ҳафталик маош 75 мингдан 100 минг фунтга қадар ошиши мумкин.
Ҳужумчининг “Эвертон” билан амалдаги келишуви 2019 йили ўз ниҳоясига етади.
Жорий мавсумда 23 ёшли футболчи АПЛда 16 марта майдонга тушиб, тўққизта гол ҳамда учта голли узатмага муаллифлик қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар